Ўзбекистон | 07:56 / 31.01.2019
27865
1 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура: олий таълим муассасасида талон-торожлик аниқланди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Миробод туман прокуратураси иш юритувидаги жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Унинг давомида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг доимий танлов комиссияси раиси Т.Ш. институт ётоқхоналари учун мебель жиҳозларини сотиб олиш юзасидан ўтказилган тендер танловида бир дона каравот учун 915 000 сўмдан етказиб бериш таклифи мавжуд бўлса-да, муқобил қимматроқ вариантни кўрсатган тадбиркорлик субъектини асоссиз равишда танловда ғолиб сифатида кўрсатганлиги натижасида 360 дона каравотлар ҳақиқий бозор баҳосидан 18 000 000 сўмга қиммат нархда сотиб олинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.Ш.га Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «г» банди билан айб эълон қилинди, тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид