Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Фарғона сув таъминоти» туман бўлимида талон-торожликлар фош этилди
Собиқ раҳбар ва моддий жавобгар шахслар аҳолидан ичимлик суви ва оқава хизмати учун йиғилган 108,5 млн сўмлик квитанцияларни электрон базага киритмаган, шунингдек 2020 йил давомида тўлов квитанциялари орқали йиғилган 14,8 млн сўмни ўзлаштириб юборгани аниқланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда “Фарғона сув таъминоти” МЧЖнинг Фарғона тумани бўлими собиқ раҳбари Ў.Т. ва моддий жавобгар шахслар аҳолидан ичимлик суви ва оқава хизмати учун йиғилган 108,5 млн сўмлик квитанцияларни электрон базага киритмагани, шунингдек 2020 йил давомида бўлим муҳри билан тасдиқланган тўлов квитанциялари орқали йиғилган 14,8 млн сўмни ўзлаштириб юборгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ў.Т. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026
Учкўприк ҳокими ташландиқ боғча муаммосидан нега кўз юмяпти?
19:43 / 18.05.2026