Ўзбекистон | 12:34 / 10.07.2021
4969
1 дақиқада ўқилади

Бухорода тамагирлик қилган шифокорга жиноят иши очилди

Бухоро шаҳрида бемор ташхисини оғирроқ қилиб ёзиб бериш учун пул талаб қилган шифокор қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази маслаҳат-ташхис поликлиникаси шифокори Ш.Ш. бемор қизни ногиронлик гуруҳига чиқариш учун асос бўладиган касаллик варақасига ташхисни оғирроқ қилиб ёзиб бериш эвазига 3 миллион сўм талаб қилган.

Шифокор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 2.2 миллион сўм пулларни олаётган вақтда қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 214-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ Бухорода 600 доллар эвазига фуқарога сохта ҳужжат тайёрлаб берган кадастр ходими ушланганди.

Мавзуга оид