Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда солиқ бошқармаси икки ходими ушланди
Қорақалпоғистон солиқ бошқармасининг икки бош инспектори тадбиркордан жаримани камайтириб бериш эвазига $2 минг талаб қилгани айтилмоқда. Улар воситачи ёрдамида 700 доллар ва 15 млн сўм олаётганида қўлга олинди.
Қорақалпоғистон республикасида солиқ бошқармасининг икки ходими тадбиркордан пора олгани учун ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, солиқ бошқармасининг икки нафар бош инспектори Нукус шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдоси билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамият фаолиятини текшириш давомида, гўёки 213 миллион сўмлик солиқ қонунчилиги бузилгани аниқланганини айтиб, ушбу суммани 34 миллион сўмгача камайтириб бериш эвазига МЧЖ раҳбаридан 2 минг доллар талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, бош инспекторлар тамагирлик йўли билан 700 доллар ва 15 миллион сўм пулни ўртада воситачилик қилган солиқ идораси собиқ ходими орқали олган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан учала шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
19:19 / 11.06.2026
Қорақалпоғистонда сохта ҳисоботлар ортидан юзлаб миллион сўмлик субсидиялар олинган
08:18 / 04.06.2026
1,5 гектар ерни «сотиш» баҳонасида 750 минг доллар сўраган шахс ушланди
08:20 / 03.06.2026