Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“1,5 млн сўмгача кетяпти” — мактаб бозоридан сўровнома
Ўзбекистонда янги ўқув йили бошланишига саноқли кунлар қолди. Бозор эса харидорлар билан гавжум. Боиси кўпчилик фарзандини мактабга тайёрлаш билан овора. Хўш, ота-оналар фарзандининг мактаб формаси, ўқув қуролларига қанча маблағ сарфлаяпти? Kun.uz мухбири Тошкент шаҳрида кичик сўровнома ўтказди.
Респондентларга кўра, кийим-кечак ва ўқув қуроллари учун бир нафар болага ўртача 1 млн 200 минг сўм кетмоқда.
“Икки нафар фарзандимга 2 миллион олиб келдим. Ўтган йили 1,2 млн сўм кетганди. Энди буларнинг олдинги йилги кийимлари борлигини ҳисобга олиб, баъзиларини (кийим) сотиб олмаяпман. Нарх-наволар ўтган йилгидан қимматроқ барибир. Фарзандларимга, ўзимнинг талабимдан келиб чиқиб, Туркия ва Хитой маҳсулотларини олиб бераман”, – дейди суҳбатдош.
Айрим ота-оналар бир нафар фарзандининг кийимига 1,5 млн сўмгача пул сарфлаганини, ўқув қуролларига қўшимча маблағ талаб этилишини билдирди.
“Икки нафар болага 3 миллион сўм кетди. Ўқув қуроллари алоҳида олиняпти. Бунга 1,5 млн сўм ажратдим. Нарх ўтган йилга нисбатан сал қимматлаган”, – дейди респондентлардан бири.
Мавзуга оид
20:15 / 16.12.2025
2,5 млндан 1 млрд сўмгача – 100 дан ортиқ олимпиадачи ўқувчилар пул мукофоти билан тақдирланди
20:14 / 16.12.2025
Тошкентда 75 тадан мактаб ва боғча етишмаяпти
08:42 / 08.12.2025
Синфни ўзгартириш: ота-оналар қандай тартибда мурожаат қилади?
10:40 / 04.12.2025