Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабгача ва мактаб таълими: 2025 йилда 59 та янги мактаб ишга туширилди
2025 йилда мактабгача ва мактаб таълими соҳасида таълим сифатини ошириш, инфратузилмани яхшилаш ҳамда педагоглар фаолиятини қўллаб-қувватлаш йўналишларида қатор ишлар амалга оширилгани маълум қилинди.
Фото: Мактабгача таълим вазирлиги
Брифингда қайд этилишича, жорий йилда 59 та янги мактаб фаолияти йўлга қўйилиб, мамлакатдаги мактаблар сони 10 193 тага, ўқувчилар сони эса 6,5 млн нафарга етказилган.
Шунингдек, 2024–2025 ўқув йили якунларига кўра 433 503 нафар 11-синф ҳамда 633 952 нафар 9-синф битирувчисига тегишли шаҳодатномалар берилган.
Мактабгача таълим йўналишида болаларни қамраб олиш кўрсаткичи 78 фоизга, 6 ёшли болалар қамрови эса 98 фоизга етказилгани таъкидланди.
Инфратузилмани янгилаш доирасида мактабларнинг 43 тасида янги қурилиш, 371 тасида реконструкция, 88 тасида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилган. Мактабгача таълим ташкилотларининг эса 103 тасида янги қурилиш, 191 тасида реконструкция, 36 тасида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилган.
Натижада мактабларда 142 мингга яқин қўшимча ўқув ўрни яратилган, шу билан бирга 92 минг 400 ўринли мавжуд бинолар мукаммал таъмирланган.
Ўқувчиларни нуфузли олий таълим муассасаларига мақсадли тайёрлашга қаратилган «Президент иқтидорли фарзандлари» миллий дастури ишга туширилиб, дастурга 2 642 та ҳужжат қабул қилинган.
Таълим ташкилотлари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида эса жорий йилда мактаб директори базавий тариф ставкаси 20 фоизга, директор ўринбосари базавий тариф ставкаси 15 фоизга оширилган.
Мавзуга оид
22:08 / 22.12.2025
Бойлар “ўйини” ёхуд ошкора камситиш: мактабларда урфга кираётган “Секрет Санта” одамларга қандай таъсир қиляпти?
09:54 / 22.12.2025
Нигерияда жангарилар қўлидан яна 130 нафар мактаб ўқувчиси озод қилинди
20:15 / 16.12.2025
2,5 млндан 1 млрд сўмгача – 100 дан ортиқ олимпиадачи ўқувчилар пул мукофоти билан тақдирланди
20:14 / 16.12.2025