Ўзбекистон | 09:22 / 05.02.2018
10906
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон бош вазири ўринбосари бугун Тошкентга келади

2018 йилнинг 5 февраль куни Тошкент шаҳрига Тожикистон Республикаси бош вазири ўринбосари Азим Иброҳим бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Ташриф дастурига кўра, Ўзбекистон ҳукуматида, қатор вазирлик ва идораларда учрашув ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган. 

Мазкур тадбирлар чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ҳамда бўлажак Ўзбекистон-Тожикистон учрашувларига тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид