«Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари учун турли хил пул йиғимлари қатъиян тақиқланади - ХТВ
Халқ таълими вазирлиги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқди.
Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, жорий йилнинг 25 май куни барча умумий ўрта таълим муассасаларида 2021-2022 ўқув йили якунланиб, “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтади.
Ушбу тадбирни ташкил этиш бўйича Халқ таълими вазирлиги тавсиялар ишлаб чиқиб барча мактабларга юборди. Тадбирлар мактаб ҳовлиси боғида ёки соя салқин очиқ майдонларида ўтказилади. Мактаб ҳудудига бегона шахсларнинг киритилмаслиги назоратга олинади.
Мактабларда мазкур тадбир соат 8:00 дан 8:45 га қадар, тавсия этилган сценарий асосида ташкил этилади. Унда йил давомида аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар тақдирланиб, рағбатлантирилади.
“Шу ўринда, барчага “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул йиғимлари қатъиян тақиқланганлигини эслатиб ўтамиз”, дейилади вазирлик хабарида.
Умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ўқитувчилардан битирувчилар томонидан турли қимматбаҳо совғалар тақдим этиш, қўшимча турли тантанали тадбирларни (хонадонлар, ресторан ёки қаҳвахоналар ва ҳ.к.да банкет ёки бошқа маросимлар) ўтказиш ва енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш сўралган.
Мактабларнинг “Кузатув кенгаши” аъзолари юқорида келтириб ўтилган тавсияларга амал қилиниши устидан назорат олиб боради.
Мавзуга оид
15:14 / 06.09.2024
Россияда салкам 50 млн сўм пулини ололмаган ўзбекистонликлар иш ҳақи ундириб берилди
16:07 / 22.08.2024
Муомаладаги нақд пул миқдори биринчи марта 50 трлн сўмдан ошди
08:05 / 25.07.2024
Тошкентда фуқаронинг суратини “фирибгар” ёзуви билан тарқатишини айтиб, ундан пул талаб қилган шахс ушланди
07:34 / 25.07.2024