Ўзбекистон | 15:14 / 06.09.2024
4135
1 дақиқада ўқилади

Россияда салкам 50 млн сўм пулини ололмаган ўзбекистонликлар иш ҳақи ундириб берилди 

Челябинскда жойлашган қурилиш корхонасида ишлаб келаётган юртдошларнинг иш берувчи томонидан берилмаётган 340 минг рубл (салкам 50 млн сўм) ойлик маоши ундириб берилди.

Фото: Видеодан кадр

Россияда қарийб 50 миллион сўм маошини ололмаётган ўзбекистонликларнинг иш ҳақи ундириб берилди, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург шаҳридаги вакили аралашуви билан Челябинскда жойлашган қурилиш корхонасида ишлаб келаётган юртдошларнинг иш берувчи томонидан берилмаётган 340 минг рубл (салкам 50 млн сўм) ойлик маоши ундириб берилди.

“Биз уч нафар Ўзбекистон фуқароси қурилиш фирмасида ойлик маошимизни ололмаганимиз сабабли Екатеринбург шаҳридаги миграция агентларига мурожаат қилгандик. Улар ўрганиб, иш ҳақимизни ундириб берди”, дейди фуқаро.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид