Жамият | 07:34 / 25.07.2024
1997
1 дақиқада ўқилади

Сохта ҳавола юбориб, ўзганинг пулини ўзлаштирган 19 ёшли шахс аниқланди

Гумонланувчи интернет фойдаланувчиларига Telegram орқали турли хил мазмунидаги хабарни (ҳавола) жўнатиб, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталарида сақланган пулларни ўғирлагани маълум бўлди.

Фото: Shutterstock

Тошкент шаҳрида яшовчи 21 ёшли аёл Т.Б. ички ишларга мурожаат қилиб, банк картасидан 10 млн 336 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилган

Тезкор-қидирув хизмати киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи 19 ёшли А.Б. содир этгани аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган А.Б. интернет фойдаланувчиларига Telegram орқали турли хил мазмунидаги хабарни (ҳавола) жўнатиб, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталарида сақланган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Мавзуга оид