Жамият | 14:11 / 05.06.2023
28668
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Malibu-2, Lacetti ва электробус иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 2 та енгил автомобил ва электробус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳайдовчилардан бири шифохонага олиб кетилган.

Фото: ИИББ ЙҲХБ

Жорий йилнинг 5 июн куни соат 10:00 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели - Глинка кўчалари кесишган чорраҳада йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, 1992 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Lacetti, 1980 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Malibu-2 ва 1970 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Yutong электробуси иштирокида тўқнашув кузатилган.

«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, Lacetti светофорнинг қизил чироғига амал қилмасдан ҳаракатланиб, Malibu-2 автомобилига урилган, Malibu эса бошқарувни йўқотиб, 81-сонли йўналишда ҳаракатланувчи Yutong электробуси билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Malibu-2 автомашинаси ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид