Газпромбанк «Ўзтрансгаз» АЖ лойиҳасини 300 млн долларга молиялаштиради
«Ўзтрансгаз» АЖ ҳамда Россиянинг Газпромбанк ўртасида 300 млн АҚШ доллари миқдорида қисқа муддатли бридж-молиялаштириш юзасидан келишув имзоланди. Мазкур келишувга Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро иқтисодий форум доирасида эришилган.
Қайд этилишича, мазкур маблағлар 545 км узунликдаги газ қувурларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилишни кўзда тутган «2021-2022 йилларда Ўзбекистон газтранспорт тизимини модернизация қилиш ва самарадорлигини ошириш дастури»ни амалга ошириш ҳамда «Газли» компрессор станциясини капитал таъмирлашга йўналтирилади.
«Газпромбанк Ўзбекистоннинг ишончли ҳамкори сифатида нефть ва газ саноатида қатор йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда иштирок этади. Биз ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ривожланаётганидан мамнунмиз ҳамда мамлакатда йирик инфратузилма лойиҳаларини ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқяпмиз»,- деган «Газпромбанк» бошқарув раиси ўринбосари Алексей Матвеев.
Лойиҳани навбатдаги босқичда етакчи халқаро молиявий институтларни жалб қилган ҳолда молиялаштириш ёхуд давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида узоқ муддатли молиялаштиришни йўлга қўйиш режалаштирилган.
«Ўзтрансгаз» АЖ Матбуот хизмати
Мавзуга оид
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
19:00 / 19.08.2024
Газлидаги компрессор станциясини куз-қишга тайёрлаш доирасида газ турбинали двигателлар ўрнатилди
17:00 / 13.07.2024
Тошкент куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда: "Тошкент-1" газ тақсимлаш станциясида ишлар авжида
20:37 / 28.05.2024