Газлидаги компрессор станциясини куз-қишга тайёрлаш доирасида газ турбинали двигателлар ўрнатилди
"Ўзтрансгаз" акциядорлик жамияти Газли магистрал газ қувурлари бошқармасида 3 та компрессор цехи, 1 та газ қуритиш қурилмаси бор. Корхона жамоаси шунингдек, 424 километрга яқин магистрал газ қувурларига ва 2 та газ тақсимлаш станциясига ҳам хизмат кўрсатади. Бу ерда газ транспорт тизимини 2024-2025-йиллар иситиш мавсумида барқарор ишлатишга тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга ошириляпти.
Шу кунларда 5-газ сиқув компрессор станцияси “Б” цехига “ДУ 80 Л 1” русумли 2 та газ турбинали двигател ўрнатилаётгани ҳам шу режа доирасидаги тадбирлардан бири.
Станциянинг “Б” цехи табиий газни ер остида сақлаш иншоотидан олишга хизмат қилади. Цехда ишлаб турган двигателлардан узоқ муддат фойдаланилганлиги натижасида техник жиҳатидан камчиликлар аниқланган эди. Қурилмалардаги нуқсонларни бартараф этиш мақсадида мукаммал таъмирлаш учун заводга юборилган. Уларнинг ўрнига олиб келинган двигателлар белгиланган муддатда агрегатларга ўрнатилмоқда. Бу тадбир натижасида куз-қиш мавсумида Газли магистрал газ қувурлари бошқармаси ДКС-5 “Б” цехи орқали табиий газ узатувчи тармоқ ишида ишончлилик даражаси ошади.
5-газ сиқув компрессор станцияси Газли газни ер остида сақлаш иншоотидан кунлик газ олиш ҳажмини ошириш мақсадида қуввати 125 МВт бўлган 5 та газ ҳайдаш арегатидан иборат комплекс сифатида 2008 йилда қурилган эди. Замонавий бу иншоот, табиий газнинг босимини ошириш имконини берди. Бугунги кунда мазкур станция республикамиз шимолий, шарқий ҳамда ғарбий ҳудудларига табиий газ узатувчи муҳим бўғин ҳисобланади.
Жорий йил охиригача Газли магистрал газ қувурлари бошқармасига яна 2 та двигател харид қилиниши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон армиясининг ҳужумини «муқаррар» деб атади
Жаҳон | 00:58
-
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди
Ўзбекистон | 00:24
-
Трамп амалдорларга Signal месснежеридан фойдаланмасликни тавсия қилди
Жаҳон | 00:13
-
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли вақтинча ёпилади
Жамият | 23:32 / 28.04.2025
Мавзуга оид

12:33 / 08.02.2025
Анорбанк Энергетика вазирлиги ва Ўзтрансгаз биноларини сотиб олди

17:00 / 27.12.2024
Газлидаги бошқарма цехида янги двигатель ўрнатилди

18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда

17:00 / 13.07.2024