Жамият | 19:53 / 02.02.2026
13828
1 дақиқада ўқилади

Самарқанддаги ЙТҲ оқибатида велосипедчи ҳалок бўлди

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида автомобил йўлида ҳаракатланган велосипедчини аввал Isuzu юк машинаси уриб кетган, сўнг Damas босиб ўтган.

Фото: Видеодан кадр

Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Kun.uz’га маълум қилди.

Маълум қилинишича, 2026 йил 29 январ куни соат 18:20 атрофида Тойлоқ туманининг “Жумабозор” МФЙ ҳудудидан ўтувчи D-069 автомобил йўлининг 12-километрида, Тойлоқ-Ургут йўналишида ҳаракатланаётган велосипедчини шу йўналишда келаётган Isuzu русумли юк автомобили уриб юборган.

Зарба оқибатида велосипедчи йўлга йиқилган. Шу пайтда орқадан келаётган Damas русумли транспорт воситаси уни босиб кетган.

Ҳодиса оқибатида фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вилоят ЙҲХБ барча йўл ҳаракати иштирокчиларини ҳаракат қоидаларига қатъий амал қилишга чақирди.

Исомиддин Пулатов
Тайёрлаган Исомиддин Пулатов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид