Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтади
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳатлашув учрашуви 2018 йил мартда Қозоғистон пойтахтида ўтказилганди.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳатлашув учрашуви 27 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев маълум қилди.
"Аввалроқ қўшниларимизни маслаҳатлашув учрашуви ўтказишга чақиргандим. Остонада ана шундай учрашув ўтказилди. Учрашувлар турли пойтахтларда бўлиб ўтишини истардим. Бу йилги Тошкентдаги учрашув белгиланганидек 27 ноябрь куни бўлиб ўтишига умид қиламан", - деди Назарбоев.
Назарбоевнинг қайд этишича, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳал қилинмаган масалалар бор.
"Тўқнашувлар юз бермоқда, одамлар ҳалок бўлмоқда", - таъкидлади у.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳатлашув учрашуви 2018 йил мартда Қозоғистон пойтахтида ўтказилганди.
Мавзуга оид
18:23 / 08.10.2024
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатларига экспорти кескин қисқарди. Нега?
21:27 / 03.10.2024
“Толибон” Ваҳан коридорини очмоқчи. Бу қанчалик реал?
13:49 / 01.10.2024
“Росатом” вакили: “Қирғизистонга АЭС албатта керак”
13:10 / 30.09.2024