Ўзбекистон | 15:00 / 15.11.2025
3529
1 дақиқада ўқилади

Uzum Market бир қатор товарлар учун комиссияни 1 фоизгача пасайтиради

2025 йил 12 ноябрдан 31 декабргача DBS модели бўйича ишлайдиган сотувчилар учун товарларнинг айрим тоифаларида комиссия атиги 1 фоизни ташкил этади. Шу тариқа, маркетплейс мавсумий талаб юқори бўлган даврда ҳамкорларни қўллаб-қувватлайди ва ёзги мавсумдан қолган товарларни сотишда ёрдам беради.

Фото: Uzum Market

Имтиёзли шартлар "Автомобил эҳтиёт қисмлари", "Мототехника товарлари", "Мотожиҳозлар", "Транспорт воситалари", "Хона ўсимликлари ва гуллари" бўлимларидаги бир қатор товарлар тоифаларига татбиқ этилади. Акцияда иштирок этувчи тоифаларнинг тўлиқ рўйхати билан ҳавола орқали танишиш мумкин.

DBS сотувчилар учун энг қулай моделлардан бири бўлиб қолмоқда ва комиссияни 1 фоизгача пасайтириш ушбу модел бўйича ишлашни янада фойдали қилади. Бу, шунингдек, маркетплейсда эндигина ўрнашиб бораётган янги тоифаларни қўллаб-қувватлаш имконини беради. Ишончимиз комилки, ушбу шарт-шароитлар ҳамкорларга юқори мавсумда ўсиб бораётган талаб билан самаралироқ ишлашга ёрдам беради, — дейди Uzum Marketʼнинг бизнесни ривожлантириш бўйича директори Владислав Сахаров.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид