АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Давлат департаменти чеклов ўрнатилган давлатларни уч тоифага бўлишни режалаштирмоқда.

Фото: New York Times
АҚШ ҳукумати 43 мамлакат фуқаролари, жумладан, россияликлар ва беларуслар учун кириш қоидаларини ўзгартириш ниятида, деб хабар берди The New York Times (NYT). Давлат департаменти бу давлатларни уч тоифага бўлишни режалаштирмоқда.
NYT манбаларига кўра, 11 давлат фуқароларининг Қўшма Штатларга кириши бутунлай тақиқланади. Улар орасида Афғонистон, Бутан, Венесуэла, Куба, Эрон, Ливия, КХДР, Сомали, Судан, Сурия ва Яман бор.
Иккинчи тоифага Россия, Беларус, Эритрея, Ҳаити, Лаос, Мянма, Покистон, Серра-Леоне, Жанубий Судан ва Туркманистон киради. Бу мамлакатлардан фақат бадавлат тадбиркорларга АҚШга киришга рухсат берилади, туристлар ва иммигрантлар киритилмайди.
Учинчи гуруҳ вақтинчалик бўлиб, уларга иммиграция масалаларидаги камчиликларни тузатиш шарти қўйилади. Шундан сўнг улар биринчи ёки иккинчи тоифага тайинланади. Вақтинчалик рўйхатга Ангола, Антигуа ва Барбуда, Бенин, Буркина-Фасо, Камбожа, Камерун, Кабо-Верде, Чад, Конго Демократик Республикаси, Доминика, Экватор Гвинеяси, Гамбия, Либерия, Малави, Мали, Мавритания, Сент-Китс ва Невисс, Вануату ва Зимбабве каби давлатлар киради.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг мамлакатларни иммиграция тоифаларига ажратиш нияти ўтган ҳафтада маълум бўлган эди. Энди уларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилинди.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркияда «хазина» кўрсатилган сохта хариталар орқали одамларни чув тушириб келган фирибгарлар ушланди
Жаҳон | 00:37
-
Афғонистон ҳукумати салкам 2,5 минг маҳбусни афв этди
Жаҳон | 00:00
-
Қозоғистондан ота-она қарамоғисиз қолган 10 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон | 22:46 / 30.03.2025
-
Зеленский сайловларга тайёргарликни бошлади — The Economist
Жаҳон | 22:38 / 30.03.2025
Мавзуга оид

20:58 / 30.03.2025
Эрон АҚШ билан тўғридан тўғри музокаралар ўтказишдан бош тортди

16:25 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?

14:54 / 30.03.2025
Reuters: ЖССТ молиявий муаммолар сабаб ходимлари сонини қисқартиради

23:56 / 29.03.2025