1 январдан айрим тадбиркорларга коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади
2025 йил 1 январдан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун биноларни янгидан қурган ёки ўз бино ва иншоотларида умумий ўрта таълим фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ушбу таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган коммунал харажатлари 50 фоизи қоплаб берилади.
Қонунчиликка кўра, нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан бозор фоиз ставкаларида миллий валютада ажратиладиган, қиймати 20 миллиард сўмгача бўлган кредитлар бўйича, фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этилади.
Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун биноларни янгидан қурган ёки ўзининг бино ва иншоотларида умумий ўрта таълим фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ушбу таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
2030 йил 1 январгача юридик шахсларга ўз маблағлари ҳисобидан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари биноларини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг фойда солиғини ҳисоблашда 2 йил давомида тенг улушларда чегириб ташлаш ҳуқуқи берилади.
Мавзуга оид
17:32 / 04.01.2025
Тадбиркорларни электрдан қарзи учун тармоқдан узишни тўхтатиш режалаштириляпти
14:00 / 04.01.2025
Юридик шахсларга электр учун тўловларни мобил иловалар орқали амалга ошириш имкони яратилади
21:47 / 02.01.2025
Энергетика вазири ўринбосари электромобил станцияларининг тармоқдан узилганига изоҳ берди
19:49 / 02.01.2025