Ўзбекистон | 17:32 / 30.01.2025
5756
2 дақиқада ўқилади

Солиқ қўмитаси тадбиркорларни текшириш самарадорлиги бўйича энг ёмон ташкилот деб топилди

Бизнес-омбудсман 43 та давлат ташкилотининг тадбиркорлик соҳасидаги текширувларининг самарадорлигини баҳолади. 10 та ташкилотнинг фаолияти “яхши”, 7 тасиники “қониқарли”, 26 та регуляторники эса “қониқарсиз” деб топилди. Солиқ қўмитаси (–45 балл), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (–40 балл) ва Қурилиш инспекцияси (–35 балл) энг ёмон кўрсаткич қайд этган.

Фото: Давлат Солиқ қўмитаси

Бизнес-омбудсман давлат органлари ва ташкилотларининг тадбиркорлик субъектларидаги давлат назоратига оид фаолиятини баҳолади.

Энг яхши кўрсаткични Ҳисоб палатаси (95 балл) қайд этган. Ундан кейинги ўринларда Дин ишлари бўйича қўмита (90 балл) ва Фуқаро авиацияси агентлиги (90 балл). Умуман олганда, 10 та регуляторнинг фаолияти “яхши” деб топилган.

Шунингдек, яна 7 та давлат ташкилотининг ҳаракати “қониқарли” дея баҳоланган. Ушбу тоифага кирган давлат ташкилотлари орасида, хусусан, Марказий банк, Божхона қўмитаси ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бор.

Тадбиркорлик соҳасидаги текширувларнинг самарадорлиги бўйича энг ёмон кўрсаткични Солиқ қўмитаси (-45 балл), Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (-40 балл) ҳамда Қурилиш инспекцияси (– 35 балл) қайд этган. Уларнинг фаолияти манфий даражада баҳоланган.

Яна 9 та вазирликнинг (Мактаб, Камбағалликни қисқартириш, Олий таълим, Соғлиқни сақлаш, Адлия, Ички ишлар, Қишлоқ хўжалиги, Фавқулодда вазиятлар, Экология) иш фаолияти ҳам “қониқарсиз” деб топилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти