Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Собиқ давлат хизматчиларининг ўзи назорат қилган хусусий секторга бориши назоратга олинади
Давлат хизматчилари ишдан бўшаганидан кейин муқаддам ўзи бевосита ёки билвосита назорат қилган ташкилотларга ишга кирмоқчи бўлса, коррупцияга қарши ички назорат тузилмасидан рухсат олиши керак бўлади. Давлат дастурига кўра, бу тартибни кўзда тутувчи ҳужжат лойиҳаси май ойида тайёр бўлиши керак.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистонда коррупцияга қарши янги механизмни ишга тушириш режа қилинмоқда.
Президент фармони билан тасдиқланган 2026 йилги давлат дастурига асосан, давлат органида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимлар 2 йил ичида ўзи бевосита ёки билвосита назоратни амалга оширган ташкилотларга ишга кириши назоратга олинади.
Бундай ҳолатда собиқ давлат хизматчиси коррупцияга қарши ички назорат тузилмасидан хулоса олиши керак бўлади.
Хулоса беришнинг асослари, тартиби ва муддатлари, хулосанинг намунавий шакли, хулоса натижаси бўйича кўриладиган чора-тадбирлар ҳамда хулоса бўйича шикоят бериш тартиби – тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатда кўрсатилади.
Бу ҳужжат 2026 йил май ойида тайёр бўлиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
21:08 / 01.04.2026
Қирғизистонда Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди
21:40 / 28.03.2026
Чуст тумани бош солиқ инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
14:14 / 23.03.2026
Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими пора билан қўлга олинди
09:48 / 23.03.2026