Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чуст тумани бош солиқ инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Чуст туманида яшовчи аёл масъулияти чекланган жамиятнинг солиқ қарздорлигини ушбу тизимда ишловчи танишлари ёрдамида бартараф қилиб бериш эвазига МЧЖ иш юритувчисидан 20 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Фото: ДХХ
Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда Чуст туманида яшовчи аёл савдо соҳасида фаолият кўрсатувчи масъулияти чекланган жамиятнинг 376,6 млн сўм миқдоридаги солиқ қарздорлигини ушбу тизимда ишловчи танишлари ёрдамида бартараф қилиб бериш эвазига МЧЖ иш юритувчисидан 20 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Терговга қадар текширув давомида мазкур ишга Чуст тумани солиқ инспекциясининг бош инспектори алоқадор эканлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:05 / 07.05.2026
Хитойнинг собиқ мудофаа вазирлари ўлим жазосига ҳукм қилинди
13:35 / 07.05.2026
Андижонда Давактив ва ҲЭТ ходими пора олишда гумонланиб ушланди
08:21 / 07.05.2026
Франциянинг 71 ёшли собиқ президенти қамоқдан озод этилди
08:58 / 03.05.2026