Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малака ошириш курсларидан ўтган ўзбекистонлик мутахассислар Германияда ишга жойлаштирилади
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Берлин шаҳрида Федерал канцлернинг иқтисодий, молиявий ва иқлим сиёсати бўйича маслаҳатчиси Штеффен Майер, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш бўйича Федерал вазирлиги давлат котиби Нилс Аннен, KfW IPEX-Bank ва Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.
Фото: Дунё
Музокаралар чоғида касб-ҳунар таълими тизими ва тиббиёт муассасаларини модернизация қилиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув таъминоти тизимини такомиллаштириш лойиҳаларига имтиёзли ва грант маблағлари ажратиш бўйича келишувларга эришилди.
Шу билан бирга, модернизация жараёнлари, инновациялар жорий этиш, экспорт, корпоратив ва савдо йўналишларидаги лойиҳаларни суверен бўлмаган молиялаштириш тўғрисида битим имзоланди. Таълим соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, ўзбекистонлик мутахассислар учун малака ошириш курсларини ташкил этиш ва келгусида Германия корхоналарида ишга жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар келишиб олинди.
Икки давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувлари чоғида келишилган кимё саноати, геология, тиббиёт буюмлари, қуёш панеллари учун бутловчи қисмлар, қурилиш материаллари ҳамда углерод толаси ишлаб чиқариш, замонавий логистика марказларини яратиш каби лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан қўшимча аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Муҳокама қилинган лойиҳаларни жадал амалга оширишни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўришга ўзаро тайёрлик билдирилди. Ҳар бир немис компаниясига алоҳида инвестиция менежерлари бириктирилди, мамлакатнинг ГФРдаги элчихонаси, Германия Федерал канцлери идораси ва Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси ўртасида видео-конференц-алоқа тарзида мунтазам музокаралар олиб бориш, лойиҳа жараёнларини ўрганиш ва зарур тезкор чоралар кўриш бўйича ишларни ташкил қилишнинг янги алгоритми келишиб олинди.
Мавзуга оид
22:07 / 12.10.2025
Ўқитувчилар учун малака тоифа синовлари ўтказиладиган саналар белгиланди
12:50 / 08.08.2025
Тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди
10:42 / 01.05.2025
Маҳаллий корхоналар мутахассислари хорижда малака оширади
13:35 / 03.03.2025