Таълим | 12:50 / 08.08.2025
1993
1 дақиқада ўқилади

Тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан “Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 

Низомга кўра, давлат хизмати ERP sport тизими орқали Спорт вазирлиги томонидан кўрсатилади.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари берилади.

ERP sport тизимида маълумотлар тўлиқ шакллангандан сўнг 1 иш кунида QR-код қўйилган ҳолда электрон шаклда малака тоифаси тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилади.

Бу ҳақида автоматик тарзда тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали СМС-хабарнома юборилади.

Малака тоифаси 4 йил муддатга берилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид