Ўзбекистон | 10:50 / 18.09.2025
6117
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон мерганлари халқаро мусобақада ғалаба қозонди

8-15 сентябр кунлари Корея армияси Махсус операция кучлари қўмондонлиги томонидан ташкил этилган "II Халқаро мерганлар мусобақаси"да 10 та давлатдан жами 54 та мерганлар жамоаси қатнашди.

Фото: Видеодан кадр

Ўзбекистон жамоаси хорижий давлатлар (Ўзбекистон, АҚШ, Германия, Руминия,  БАА, Қатар, Ветнам, Таиланд, Мўғулистон)нинг 16 та мерганлар жамоаси орасида фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

I ўрин: Ўзбекистон - 539.5 балл;
II ўрин: Ветнам - 534.7 балл;
III ўрин: АҚШ - 519.0 балл. 

Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларидан иборат жамоа 2024 йилда ўтказилган мусобақада иккинчи ўринни қўлга киритган эди. 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид