Избоскан туманига янги ҳоким тайинланди
Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Аброрбек Аҳмадалиев Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокими этиб тайинланди. У 2023 йил декабридан буён туманга ҳокимлик қилиб келган Элёрбек Каримов ўрнини эгаллади.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги
Аҳмадалиев Аброрбек Қосимжонович Избоскан тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Аброр Аҳмадалиев 1988 йилда Избоскан туманида туғилган. 2012 йилда Андижон машинасозлик институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Андижон вилояти иқтисодиёт бош бошқармаси 1-тоифали мутахассиси, Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот-таҳлил хизмати бош мутахассиси, Андижон вилояти ҳокимлиги молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича котибиятининг мудири, Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият олиб борган.
Аброр Аҳмадалиев тайинловга қадар Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
2023 йил декабридан буён Избоскан тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Элёрбек Каримов аввалроқ Андижон шаҳар ҳокими лавозимига тайинланганди.
Тавсия этамиз
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Фуқароларга ёшга доир пенсияни тайинлаш тартиби енгиллаштириляпти
Ўзбекистон | 11:37 / 30.04.2025
Тошкентда автобуслар кондиционери қачон ёқилади?
Ўзбекистон | 20:40 / 29.04.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди
Жаҳон | 17:12 / 29.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ ва Украина табиий ресурслар бўйича келишув имзолади
Жаҳон | 07:48
-
Тошкентдаги технопарк ҳудудида ёнғин келиб чиқди
Жамият | 07:39
-
Ҳиндистон Покистон самолётлари учун ҳаво маконини ёпди
Жаҳон | 01:55
-
ЕЧЛ. "Барселона" икки марта камбэк қилиб, "Интер"га қарши ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди
Спорт | 01:53
Мавзуга оид

18:12 / 31.03.2025
Избоскандаги портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлган — ФВВ

17:56 / 13.11.2024
Лойдан қурилаётган “дом” – Избосканда кўп қаватли уй қурилишида цемент ўрнига адир тупроғи ишлатилмоқда

17:40 / 02.04.2024
Андижондаги метан заправка нархни сунъий оширгани учун газ таъминотидан узиб қўйилди

19:44 / 21.12.2023