Ўзбекистон | 10:00 / 23.04.2024
2263
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкент Кимё халқаро университети талабалари энди Австралияда таҳсил олишлари мумкин

Австралиянинг Edith Cowan Университети ва Тошкент Кимё халқаро университети ўртасидаги келишувга кўра, эндиликда KIUT талабалари Австралияда ўқишни давом эттириш имкониятига эга бўлишди.

Австралиянинг Edith Cowan Университети ва Тошкент Кимё халқаро университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳамкорлик икки университет ўртасидаги стратегик шериклик, илмий-тадқиқот ва таълим соҳасида янги имкониятларни яратишга қаратилган. Edith Cowan Университетидан келган делегация аъзоларига Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор Адам Брерс бошчилик қилди. Делегация аъзолари билан ТКХУ таъсисчиси, профессор Алишер Ваҳобов, ректор в.б., профессор Каримжон Ахмеджанов, Инновация ва илмий ишлар бўйича проректор, доцент Жамшид Каниевлар учрашишди.

Ушбу ҳамкорлик дастлаб муҳандислик, иқтисодиёт ва таълим йўналишларидаги қўшма дастурлар доирасида талабаларнинг академик ва касбий тажрибаларини бойитиш мақсадида тузилган. Ҳамкорлик доирасида иккала ОТМ ўртасида ўзаро талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳалари ва семинарлар ташкил этиш режалаштирилди. Бундан ташқари, иккала университет ҳам ўзларининг илмий-тадқиқот лабораторияларидан фойдаланиш имкониятларини тақдим этишга келишиб олишди. Қўшма дастурлар ташкил этилиши KIUT талабаларига Австралияда ўқиш ва тадқиқот олиб бориш имкониятларини беради. Бу эса, талабаларнинг халқаро миқёсдаги илмий лойиҳаларда иштирок этишлари ва касбий кўникмаларини ривожлантиришларига ёрдам беради. Edith Cowan эса бу ҳамкорлик орқали Ўзбекистондаги илмий-тадқиқот салоҳиятидан фойдаланиш ва ўз академик алоқаларини кенгайтиришни мақсад қилган. Шунингдек, меморандум иккала университет ўртасида қўшма илмий анжуманлар ва давра суҳбатларини ташкил этишни ҳам назарда тутади. Бу тадбирлар соҳа мутахассислари, тадқиқотчилар ва талабалар учун фикр алмашинуви ҳамда янги ғояларни муҳокама қилиш платформаси вазифасини ўтайди.

«Бизлар ўзаро ҳамкор бўлдик ва келажакда KIUT талабалари бизнинг университетимизга ёки бизнинг талабалар KIUT’га келиш имкони бўлади.

Ушбу ташрифим давомида KIUT асосчиси ва ректори билан учрашув бўлиб ўтди. Унда биз икки томонлама диплом, турли хил коллаборациялар ва ҳатто ишчилар алмашинуви дастури ҳақида суҳбатлашдик. KIUT менга жуда ёқади ва умид қиламанки, келажакда бу университет Ўзбекистондаги таълимни рағбатлантиришда муҳим ўрин касб этади ва келажак авлодни Янги Ўзбекистонга етук кадрлар қилиб тайёрлаб беради», дея таъкидлади Edith Cowan Университети проректори Адам Брерс.

Ушбу ҳамкорлик иккала университет учун ҳам ўзаро манфаатли бўлиб, илмий-тадқиқот ва таълим сифатини оширишга хизмат қилади. Австралия ва Ўзбекистон ўртасидаги бу каби академик алоқалар икки мамлакат ўртасидаги барча соҳаларда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда илмий ҳамжамиятлар ўртасида восита бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент Кимё халқаро университетига 2024/2025 ўқув йили учун қабул жараёнлари бошланди.

Батафсил: www.kiut.uz

Телеграм: t.me/kiut_official
Фейсбук: facebook.com/kiut.uz
Инстаграм: instagram.com/kiut.uz_rasmiy_kanal

Реклама

Мавзуга оид