Ўзбекистон | 15:00 / 24.04.2024
9909
3 дақиқада ўқилади

Тошкент Кимё халқаро университетида қабул бошланди

Тошкент Кимё халқаро университетида 2024/2025 ўқув йили учун қабул бошланди ва шу муносабат билан очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

Тошкент Кимё халқаро университетида абитуриент ва уларнинг ота-оналари учун очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳридаги лицей, коллеж ўқувчилари, шунингдек, умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбир аввалида абитуриентларга университет кампуси бўйлаб экскурсиялар уюштирилиб, унинг илғор техник базаси ва барча таълим йўналишларига ихтисослаштирилган лабораториялар билан таништирилди.

Очиқ эшиклар кунида қабул комиссияси аъзолари томонидан ўқувчилар учун университетда мавжуд йўналишлар, ҳамкор хорижий олий таълим муассасалари, университетнинг илмий ютуқлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

“Бугунги тадбирни ўтказишдан асосий мақсад – келаётган янги ўқув йилига абитуриентларни университетга жалб қилиш. Барча йўналишларимиз ҳақида маълумот бериш учун кўргазмалар ташкил қилганмиз. Абитуриентлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишмоқда. Уларга танлаган йўналишларининг асосий хусусиятлари, кириш имтиҳонлари қандай ўтказилиши, ўқитиладиган фанлар, келажакда эгаллайдиган мутахассислиги ҳақида маълумот берилади.

Шу билан биргаликда бизнинг университетда ўқиш истаги пайдо бўлган абитуриентлар учун кўчма қабул ҳам ташкил этганмиз. Тўғридан тўғри ҳужжатларни қабул қилиш имкониятимиз бор”, деди даволаш иши ва стоматология йўналиши раҳбари Жобир Аҳмедов.

Ўтказилаётган очиқ эшиклар куни хориждан келиб ўқиётган талабаларнинг ҳам эътиборини тортди:

“Мен талабалар алмашинуви дастури асосида Америкадан келганман. Бугун университетимизда очиқ эшиклар куни бўлиб ўтмоқда ва шу сабабли бу ерда абитуриентлар жуда кўп. Ушбу тадбир орқали ҳар бир бўлажак талаба ўзи қизиққан йўналиш ҳақида тўлиқ маълумот олиш имкониятига эга бўлмоқда. Биз университетимизни жуда яхши кўрамиз ва бор меҳримизни абитуриентлар, яъни бўлажак талабаларимиз билан бўлишишга тайёрмиз!” деб таъкидлади университет талабаси Марико Руселл. Пойтахт мактабларининг битирувчи синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарида олийгоҳ шароитлари ва имкониятлари катта таассурот қолдирди. Шу куннинг ўзида юзлаб абитуриентлар ҳужжат топширишди. Айни пайтда Наманган ва Самарқанд филиалларида ҳам қабул давом этмоқда.

Университет ўз ичига 5 та таълим мактабини олган бўлиб улар, 28 та йўналишдан ташкил топган ва сиз кундузги, кечки ҳамда сиртқи таълим йўналишларида:

- Ўзбек

- Инглиз

- Рус тилларида таълим олишингиз мумкин.

Web-page: www.kiut.uz 

Telegram: t.me/kiut_official

Facebook: facebook.com/kiut.uz

Instagram: instagram.com/kiut.uz_rasmiy_kanal

Реклама

Мавзуга оид