Жаҳон | 22:26 / 19.02.2026
8908
2 дақиқада ўқилади

Россияда ишлаётган мигрантлар учун қўшимча тўловлар жорий этилиши мумкин

Улар нафақат ўзи учун, балки вояга етмаган фарзандлари учун ҳам ишлаш ҳуқуқини берувчи патентга пул тўлашга мажбур қилиниши тахмин этилмоқда.

Фото: Global Look Press

Россия Молия вазирлиги визасиз мамлакатлардан келган меҳнат мигрантларининг Россияда бўлиши иқтисодий шартларини кучайтирадиган қонун лойиҳалари тўпламини тайёрлади. Улар нафақат ўзи учун, балки вояга етмаган фарзандлари учун ҳам ишлаш ҳуқуқини берувчи патентга пул тўлашга мажбур қилиниши тахмин этилмоқда. Ҳукумат ушбу ташаббусни кўриб чиқмоқчи, деб ёзди «Коммерсантъ».

Ҳукумат, хусусан, патентга эга бўлган чет элликларни нафақат ўзи учун, балки вояга етмаган оила аъзолари ва қарамоғидагилар учун ҳам тўлашга мажбур қилишни режалаштирмоқда. Ҳар бири учун - патент қийматининг 50 фоизидан. Патент қиймати минтақага қараб фарқ қилади, базавий ставка 1,2 минг рублни ташкил этади, унга дефлятор ва минтақавий коэффициент қўшилади. Мамлакат бўйича патент қиймати 3,4 мингдан 27,3 минг рублгача. Москвада бу сумма тахминан 10 минг рублни ташкил қилади.

Бундай мигрантларнинг фарзандлари вояга етгач, ўз патентини расмийлаштириши ёки мамлакатда бўлиш учун бошқа қонуний асослар бўлмаса, уни тарк этиши керак бўлади.

Молия вазирлиги ташаббуси, шунингдек, патент учун ушбу аванс тўловини тўлаши шарт бўлган визасиз мамлакатлардан келган чет элликлар доирасини кенгайтиришни таклиф қилади. Ушбу талаб «шахсий, уй ва бошқа шунга ўхшаш эҳтиёжлар» учун жисмоний шахсларда ишлайдиган мигрантларга нисбатан ҳам қўлланиши мумкин.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид