Ўзбекистон | 23:01 / 05.08.2021
1180
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида “Келес йўли” кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади

4Р4 “Тошкент ш. – Келес ш. – Қозоқкентсой қ.” автомобил йўлининг 0 дан 1 километргача бўлган қисми вақтинча ёпилади.

“Келес йўли” кўчасининг Тошкент туманига кириш қисмидан “Ҳасанбой ота” жоме масжидигача бўлган қисми таъмирлаш ишлари олиб борилаётган сабабли, мазкур таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинчалик ёпилади.

Вилоят ИИББ ЙҲХБ ҳайдовчиларга бошқа айланма йўллар орқали ҳаракатланишни тавсия этди.

Жумладан, транспорт воситаларининг вақтинчалик ҳаракати туманнинг Ҳасанбой қишлоғи ҳудудидан ўтган 4Н-699 “Келес ш. – Ҳасанбой қ.” ҳамда собиқ М.Фозилов жамоа хўжалиги ҳудудидан ўтган 4Р-4 “Тошкент ш. – Келес ш. – Қозоқкентсой қ.” автомобиль йўлининг 3-14 километрлари орқали ташкил этилади (суратда яшил рангда).

Бундан ташқари, мазкур қурилиш ишларининг биринчи босқичи якунлангандан сўнг Келес шаҳарчасидаги темир йўл изи устидан ўтган йўл ўтказгични (кўприк) таъмирлаш олиб борилади. Шу боис 4Р4а “4Р4 автойўлидан-Сариёғоч шаҳрига шаҳобча” автомобил йўлининг 0-1 километрлари (кўприк) оралиқлари ёпилиши режалаштирилган.

Мутасаддилар юзага келадиган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраган.

Мавзуга оид