1 майдан бошлаб давлат бошқаруви ходимларининг сони 15 фоизгача қисқартирилади
Президент “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Kun.uz манбаси хабарига кўра, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг штат бирликларини қисқартириш ва тузилмасини мақбуллаштириш бўйича Республика комиссиясининг қатор таклифлари маъқулланди.
Хусусан, 2021 йил 1 майдан бошлаб давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг сони 15 фоизгача мақбуллаштирилади ҳамда уларнинг янгиланган чекланган сони белгиланади.
Мавжуд бошқарув ходимлари штат бирлиги сони 44 099 бўлса, қисқартирилаётган штат бирликлари 5 308тани ташкил этади. Шундан давлат бюджети ҳисобидан мавжуд штат бирликлари сони - 40 035, қисқартирилаётган штат бирликлари - 5 192. Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан мавжуд штат бирлиги сони - 4 064, қисқартирилаётган штат бирликлари - 116. 2021 йил 1 май ҳолатига бошқарув ходимлари штат бирлиги сони 38 791тани ташкил этади.
Қайд этилишича, ҳужжат давлат томонидан тартибга солишнинг замонавий бозор механизмлари жорий этилиши, давлат органларида соҳага оид бўлмаган вазифаларнинг қисқартирилиши, улар фаолиятига рақамли технологияларнинг жорий этилиши, шунингдек, давлат функцияларини амалга оширишга хусусий секторнинг жалб қилиниши каби йўналишларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан келиб чиқиб, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
Мавзуга оид
20:49 / 16.07.2024
“Ресторан вазирлиги тузилса, ресторанларнинг сифати тушиб кетади” — Беҳзод Ҳошимов
13:55 / 25.05.2024
“Ўзатом” агентлиги қайта ташкил этилиб, ҳукумат ҳузурига ўтказилди
23:32 / 30.01.2024
Нодавлат уюшмаларнинг давлатга тааллуқли функциялари давлат идораларига ўтказилади
19:05 / 20.01.2024