Жаҳон | 21:50 / 06.12.2017
23921
1 дақиқада ўқилади

Декабрь ойида Ерни кучли магнит бўронлари қуршаб олади

Фото: Wikipedia

Декабрь ойи магнит бўронларига бой бўлади. Уларнинг дастлабкиси декабрнинг 4–7-саналарида бўлиб ўтади, деб хабар беради 1+1 канали.

Кейинги бўронлар 11 дан 13 декабргача бўлиши кутилмоқда. Узоқ давом этувчи қуёш шамоллари инсонлар саломатлиги ва ўзини ҳис қилишига салбий таъсир ўтказмасдан қолмайди.

Энг кучли магнит бўрони Ерга 18 декабрь куни ёпирилади. У бор-йўғи бир кун давом этса-да, ўта кучли бўлади. Шу сабабли магнит бўронига сезувчан кишилар ҳол-аҳволи ёмонлашишига тайёр туришлари керак.

Шифокорлар магнит тебранишлари даврида жисмоний зўриқиш ва стресслардан йироқ бўлишни тавсия этишади. Мутахассислар шунингдек, ушбу даврда алкоголли ичимликлар ичиш ва тамаки чекишни бас қилиб, озиқланиш тизимини тартибга солиш, чунончи, ёғли ва ҳазми оғир овқатлардан тийилиш, организмда сувнинг туриб қолишига сабаб бўлувчи тузланган ва дудланган маҳсулотлардан воз кечишни маслаҳат беришади.

Мавзуга оид