Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қуёшда 2025 йилдаги энг кучли чақнаш юз берди
Чақнаш кучи Х2.7 баллга баҳоланди.
Фото: xras.ru
Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди, у жорий йилдаги энг кучлисидир, деди Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти қуёш астрономияси лабораторияси раҳбари Сергей Богачёв.
Унинг айтишича, Қуёшда сўнгги бир ярим ой ичида биринчи марта максимал Х синфидаги чақнаш содир бўлган.
«Ҳозир Қуёшда Х-синфидаги иккинчи чақнаш содир бўлди, унинг кучи Х2.7 балл. Бу жорий йилдаги энг йирик чақнаш», деди Богачёв.
Мутахассиснинг аниқлик киритишича, чақнаш аввалги ҳудудларда эмас, балки қарама-қарши томонда содир бўлган. Олимнинг фикрича, бу юлдуз миқёсидаги фаолликнинг тизимли ўсишидан далолат бериши мумкин.
«Чақнаш ҳудуди Қуёш-Ер чизиғидан тахминан 70 даража узоқликда жойлашган. Бу хавфсиз жой ҳисобланади, аммо катта масса отилиши содир бўлган тақдирда, сайёрага зарба берилиши мумкин - тахминан жума куни», деди лаборатория раҳбари.
Қуёш чақнаши радиация кучига қараб бешта синфга бўлинади - A, B, C, M ва X. Кейинги ҳарфга ўтишда қувват 10 баробар ортади. Энг кам эътиборга сазовор бўлгани А синфидаги чақнашдир.
Қуёшдаги чақнашлар Ерда магнит бўронларини юзага келтиради.
Мавзуга оид
08:42 / 20.08.2025
«Жеймс Уэбб» телескопи Ураннинг янги йўлдошини аниқлади
22:21 / 03.08.2025
Қуёшда кучли чақнаш рўй берди
13:02 / 29.07.2025
Қуёшда қолган ичимликлар гормонал бузилиш ва бошқа хавфли касалликларни юзага келтириши мумкин
21:52 / 21.06.2025