Ўзбекистон | 22:15 / 21.04.2017
8466
2 дақиқада ўқилади

ТИВ: 5 йил ичида Ўзбекистонда хорижлик сайёҳлар учун виза олиш тизимида катта ўзгаришлар бўлади

21 апрель куни Тошкентдаги "Медиа Ҳолл" мажлислар залида вазирлик ва идоралар, шунингдек ОАВ вакиллари иштирокида Ҳаракатлар стратегиясининг биринчи чорак натижаларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, 2017 йилнинг 1 март куни "Тараққиёт стратегияси" маркази расман ўз ишини бошлаган. 

Марказнинг асосий вазифаларидан бири - жамоатчилик ва давлат идоралари ўртасида ўзига хос кўприк ролини бажариш. Шу саъй-ҳаракатлар натижасида ўтказилган бугунги тадбирда журналистлар ўз саволларини давлат идоралари ходимларига йўллашди. 

"Kun.uz" мухбири ҳам Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳобовга қуйидаги савол билан мурожаат қилди: "Айни дамда мамлакатимизда турзим соҳаси тобора ривожланиб бораётгани қувонарли ҳолат. Хориждан юртимизни томоша қилиш учун келадиган сайёҳларга виза тизимини осонлаштириш, айниқса, нафақахўр ва гуруҳ бўлиб саёҳат қилувчи Япония, Корея, Италия, Германия, Швеция, Скандинавия каби давлат вакилларига виза олишни кескин осонлаштириш чоралари қай даражада амалга оширилмоқда?"

"Бу масала юзасидан 4-5 ой давомида жиддий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича кўплаб ишлар кўриб чиқилмоқда. Яқин 5 йил ичида бу масала бўйича аниқ бир ечимни топиш мақсад қилинган. 2021 йилга келиб хорижлик сайёҳлар, жумладан, сиз юқорида таъкидлаб ўтган нафақа ёшидаги ва гуруҳ бўлиб юрувчи сайёҳлар учун  виза олиш жараёнини мутлақ енгиллаштириш ишлари тўлиқ амалга оширилади. Шу ўринда, Европа Иттифоқи давлатлари, Германия, Франция, Буюк Британия, Тинч океани ортидаги мамлакатлар, жумладан, Жанубий Корея, Япония давлатлари фуқаролари ҳам визаларни осон қўлга киритишлари учун имкон яратилади", - дея жавоб берди ТИВ биринчи ўрибосари Жавлон Ваҳобов.

Мавзуга оид