Ўзбекистонда 6 ой давомида 6 нафар мактаб ўқувчисида эрта ҳомиладорлик аниқланган — вазирлик
Жорий йилнинг январ-июн ойларида 6 нафар ўқувчи қизда эрта ҳомиладорлик кузатилган. Уларнинг аксарияти дарсдан ташқари вақтда, ёзги таътилда содир бўлган.
2023 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида (январь–июнь) Ўзбекистондаги умумтаълим муассасаларида 6та эрта ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Азамат Камолов 31 июл куни ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Унга кўра, 2023 йилнинг 6 ойи давомида 5та ҳудуд: Қорақалпоғистон (1та), Қашқадарё (2та) Самарқанд (1та), Сирдарё (1та), Сурхондарё (1та) вилоятларида таҳсил олаётган жами 6 нафар ўқувчи қизда эрта ҳомиладорлик аниқланган. Камоловнинг қайд этишича, ҳолатларнинг аксарияти мактабдан ташқари вақтда ёки ёзги таътил пайтида содир бўлган.
«Буларнинг ҳаммаси умумтаълим мактабларидаги эмас, оилалардаги ҳолат. Уларнинг олдини олиш бўйича ўқувчи қизлар ўртасида уларни оила ҳаётига тайёрлаш, соғлиқни сақлаш ходимлари билан оқибатларни тушунтириш мумкин бўлган кўплаб тадбирлар ўтказилади.
Лекин таҳлил қилганимизда, аксарият ҳолларда [бундай ҳолатлар] ёзги таътил даврида ёки мактабдан ташқарида бўлган даврда юзага келиши аниқланган. Аммо бу мактаблар масъулиятни зиммасига олмайди дегани эмас. Шунинг учун биринчи навбатда ота-оналар, синф раҳбарлар билан ҳамкорликда бу борадаги ишлар доимий йўлга қўйилган», – дейди Камолов.
Таъкидланишича, мактабларда эрта ҳомиладорлик, эрта туғуруқнинг олдини олиш бўйича Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, жойлардаги маҳалла фаоллари, хотин-қизлар фаоли, мактаб психологи, синф раҳбари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:36 / 03.11.2024
Наманганда мактаб ўқувчиси ижарага машина олиб миниб ЙТҲ содир этди
17:44 / 12.08.2024
Хоразмда 7-синф қизи фарзанд кўрди. У мактаб ўқувчилари томонидан зўрлангани айтилмоқда
22:07 / 25.07.2023
Олмалиқда ўқувчи қизларни уриб юбориб, улардан бирининг ўлимига сабабчи бўлган Дамас ҳайдовчиси 6 йилга қамалди
14:57 / 24.05.2023