Фарғонада трактор бошқариб поезд билан тўқнашган ўқувчи ҳалок бўлди
Ўқувчи таълим олган мактабда ўтказилган муҳокамада ЙПХ ходимлари ота-оналарга ёш болаларнинг транспорт воситаларини бошқариши оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлашган.
Фарғона вилояти Бувайда туманида трактор поезд билан тўқнашган. ИИВ ахборот хизматининг хабар беришича, трактор бошқарувида мактаб ўқувчиси бўлган.
Маълум қилинишича, Бувайда туманидаги мактаблардан бирининг 9-синф ўқувчиси трактор бошқариб, поезд йўлига чиқиб кетган.
Оқибатда трактор поезд билан тўқнашган ва уни бошқараётган ўқувчи ҳалок бўлган.
Қайд этилишича, ўқувчи таълим олган мактабда ҳолат юзасидан ота-оналар иштирокида муҳокама мажлиси ўтказилган. Унда ЙПХ ходимлари ёш болаларнинг транспорт воситаларини бошқариши оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлаган.
Шунингдек, поездлар бир издан юриши ва уларни тўхтатишнинг иложи бўлмаслиги сабабидан мактаб ўқувчиси ҳалок бўлган бу ҳодисада машинист айбдор бўлмаслиги таъкидланган.
Мавзуга оид
10:41 / 28.09.2024
Фарғонада бетоб қизнинг номидан саҳифа очиб пул йиғиб, ўзлаштирган шахс ушланди
22:59 / 24.09.2024
Манғистов-Нукус йўналишида ҳаракатланаётган поездда ёнғин юз берди
09:50 / 23.09.2024
Британия компанияси Ўзбекистон бўйлаб ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўйди
13:35 / 21.09.2024