Ўзбекистон | 23:15 / 14.11.2018
8685
2 дақиқада ўқилади

Қирғизистонга ташриф буюрган 5 млн сайёҳдан ярми ўзбекистонликлар экани маълум қилинди

Қирғизистонга жорий йилнинг илк 9 ойида 5 млндан кўпроқ сайёҳ ташриф буюрган. Йил охиригача эса уларнинг сони 5,5 млнгача ошиши кутилмоқда. Бундай маълумотларни  Қирғизистон туризм департаменти директори ўринбосари Чубак Оморов бизнесни ривожлантириш ва инвестициялар бўйича кенгаш йиғилишида келтирган.

Оморовнинг айтишича, туризм департаменти мамлакатга келувчи хорижий фуқароларни ҳисоблашда БМТнинг Жаҳон туристик ташкилоти томонидан қабул қилинган таснифлашдан фойдаланади. Таъкидланишича, Туркия ва Грузияда ҳам сайёҳлар шундай усулда ҳисобланади.

Оморов Қирғизистонга илк 9 ой ичида келган умумий сайёҳларнинг деярли ярми, яъни 2,5 млн нафари Ўзбекистондан ташриф буюрганига алоҳида эътибор қаратган. Ваҳоланки, 2017 йилда Қирғизистонга 379 минг ўзбекистонлик ташриф буюрган.     

Мутахассиснинг таъкидлашича, шу тариқа Ўзбекистон фуқаролари бу борада Қирғизистонга яқин ва узоқ хорижий давлатлардан келувчи сайёҳларни анча ортда қолдирганлар. 

Маълум қилинишича, 2017 йилда Қирғизистонга 2,5 млн хорижий сайёҳ ташриф буюрган. 

Жаҳон туристик ташкилоти 2017 йил якунларига кўра Қирғизистонни яқин орада мамлакатга келувчи сайёҳлар оқими кескин ошадиган етакчи 10 давлат қаторига киритган.   

Мавзуга оид