Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчибек Ташиевнинг икки нафар собиқ ўринбосари ҳибсга олинди
Гап Тимур Шабданбеков ва Даниэл Рисалиев ҳақида кетмоқда. Феврал ойида МХДҚ раисининг истеъфосидан кейин улар ҳам ишдан олинган эди.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раисининг собиқ ўринбосарлари – Тимур Шабданбеков ва Даниэл Рисалиев ҳибсга олинган. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларига таяниб, Kaktus.media хабар бермоқда.
Тимур Шабданбеков мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда гумонланмоқда. Худди шундай айблов билан МХДҚнинг яна 6 нафар ходими қўлга олингани айтиляпти.
Даниэл Рисалиев эса коррупция айблови билан 13 апрел куни ушлангани маълум. 24.kg хабарига кўра, Бишкек шаҳар Биринчи май тумани суди уни 11 июнгача уй қамоғида сақлашга ордер берган.
Эслатиб ўтамиз, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасини 2020 йилдан буён бошқариб келган Қамчибек Ташиев 10 феврал куни лавозимидан олинган эди. Шу куни унинг ўринбосари Даниэл Рисалиев ҳам ишдан бўшатилган. Бошқа бир ўринбосари Тимур Шабданбеков эса бир ҳафта ўтиб, 17 февралда лавозимини тарк этганди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ташиевни ишдан олишини жамиятда бошбошдоқлик юзага келишининг олдини олиш билан изоҳлаган.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026