Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижодкор она ҳикояси
“Ижодни жамиятга фойда келтириш воситаси сифатида кўрдим”
Жилбаева-Сморжевская Александра, Fairy Fox бренди асосчиси
Мен россияликман, аммо ҳаётимнинг асосий қисми Ўзбекистонда ўтган, шу боис бу юрт мен учун иккинчи ватан. Икки фарзанднинг онасиман: катта қизим иккинчи синфга ўтди, кичиги эса яқинда 9 ойлик бўлди. Ҳозир мен қисман декрет таътилидаман, лекин шунга қарамай, севимли спортим – альпинизмга қайтдим, менда 2-разряд бор. Шунингдек, Fairy Fox лойиҳам устида ижодий иш олиб бораман: мато бўяш, кийимларни кастом қилиш, холстга акрилда расм чизиш ва ижодий мастер-класслар ўтказаман.
| 6 ёшимдан бери расм чизаман ва ҳар доим ижод орқали даромад қилишни истаганман. Олий таълимни танлаётганда яқинларим “рассомлар чердакда қашшоқликда ўлади” дейишганди ва мен бошқа йўналиш танладим. Шундай қилиб, “рассом” деб аталиш ва ижодни сотиш орзуси фақат биринчи фарзандимга ҳомиладор бўлганимдан кейин қайта жонланди. Илгари мен кўпроқ дўстлар ва яқинлар учун совғалар тайёрлардим. 21 ёшимда, декретга чиққанимда, ижодни жамиятга фойда келтириш воситаси сифатида кўриб, дугонамнинг маслаҳати билан ишларимни сотиб кўришга қарор қилдим. Facebook’ка расмларимни жойладим – буюртмалар жуда кўп бўлди. Шунда болалик ҳоббимни жиддий ишга айлантириш истаги пайдо бўлди. |
Талабалик пайтимда аллақачон турмуш қуриб, фарзанд кутаётгандим ва ишлашни истардим. Менга болалигимдан ҳар қандай вазиятда ўзимга таяниш ўргатилган. Талаба ва болали аёлни ишга олишга ҳамма ҳам тайёр эмас, масофавий иш эса ҳали кенг тарқалмаган эди. Шунинг учун кийим ва мато бўяш буюртмалари ортиши фонида ўз брендимни яратишга қарор қилдим. Менга бу жасоратни катта қизим бахш этди, шунинг учун брендни унга бағишладим, Fairy Fox – “Сеҳрли тулки” дегани. Алиса – қизимнинг исми, “лисёнок” (тулкича) сўзига мос. Менинг тулкичам эса сеҳрли, чунки эртакларни яхши кўраман. Бу менга мўжизалар, жасорат ва ижодга муҳаббат ҳақида кичик эслатма. Бу номда ҳеч қандай алоҳидалик йўқдек туйилиши мумкин, лекин у мен учун жуда қадрли.
“Ҳар бир миҳозга индивидуал ёндашаман”
Мен акрил, батик (матони махсус усулда бўяб нақшлар тушириш) ва акварелни яхши кўраман, лекин энг кўп акрил бўёқлари билан мато ва терида ишлашни ёқтираман. Мавсумга қараб буюртма турлари ўзгаради. Ҳозирги пайтда футболка, куртка, рюкзак, ҳамён кўпроқ буюртма қилинади. Куз-қишда эса – свитшот, худи, тренч, жинси кийимларга расм чиздириш кўп бўлади.
Кўплаб доимий мижозлар бор – улар менинг дидимга ишонишади
Масалан, “булутларда учаётган самолёт чизинг” дейишади – мен референслар тақдим этаман, уларни деярли ўзгартирмай тасдиқлашади. Айримлар Инстаграмдаги эскизимни кўриб, шуни қайта қилишни сўрашади. Бошқалар эса ўз ғояси ва эскизи билан келишади – уни қайта ишлаймиз. Кам ҳолларда мен эскизни нолдан чизаман. Охирги вақтда кўпчилик фотосурат орқали буюртма беради. Бу ерда иш тўлиқ ижодий ва мураккаб – суратни санъат асарига айлантириш керак, матода эса хатога йўл қўйиш мумкин эмас.
Мен ҳар бир мижозга индивидуал ёндашаман ва расмни 100 фоиз қайта такрорламайман. Айрим мижозлар ўзлари учун буюртма қилган расмларини бошқаларга қўлламаслигимни сўрашади – мен бу талабга доимо риоя қиламан. Ҳозирги кунда кўпчилик буюмни ўзи олиб келади – бу ҳам менга мақбул, чунки инсон ўзига мос кийимни танлайди. Кам ҳолларда мен сотиб оламан – улар асосан хорижга жўнатиладиган буюртмалар бўлади. Улар одатда оддий футболка ёки оверсайз свитшотлар бўлади. Ишимни тугатишга буюртманинг мураккаблиги ва деталларига қараб 3 дан 7 кунгача вақт керак бўлади. Энг қийин босқич – дизайнни танлаш ва мижозни тушуниш. Мен ишда ишончга таянаман, шунинг учун мижозга менинг услубим ёқишини тушуниш жуда муҳим. Акс ҳолда жараён “юрмай қолиши” мумкин.
Даромадим бор, лекин ҳозирча кичик. Топганимнинг 30 фоизини материалларга сарфлайман. Лекин мен брендимни корпоратив буюртмаларгача олиб чиқишни истайман. Энг муҳими – ҳар бир буюртмага меҳр билан ёндашишни сақлаб қолиш.
Менимча, ҳар бир рассом бошқасидан деярли ҳамма жиҳатга кўра фарқ қилади. Мен ҳар бир ишимга қалбимнинг бир бўлагини қўшаман. Расмларимда туйғу, кайфият бор. Аввал қараганда билинмаслиги мумкин, лекин синчиклаб қаралса – сезилади. Мен ўзимга маъқул бўлмаган – ҳақоратли, сиёсий мавзуларни олмайман. Энг катта фарқим шундаки – мен ранг ва уйғунликни яхши кўраман.
Менимча, ҳар бир рассом бошқасидан деярли ҳамма жиҳатга кўра фарқ қилади. Мен ҳар бир ишимга қалбимнинг бир бўлагини қўшаман. Расмларимда туйғу, кайфият бор. Аввал қараганда билинмаслиги мумкин, лекин синчиклаб қаралса – сезилади. Мен ўзимга маъқул бўлмаган – ҳақоратли, сиёсий мавзуларни олмайман. Энг катта фарқим шундаки – мен ранг ва уйғунликни яхши кўраман.
| Энг эсда қолгани – қурилиш каскаларига расм чизиш бўлган! Янги йил совғаси сифатида шахта техникаси ишлаб чиқарувчи компания буюртма қилганди. (Мен фақат кийим эмас, шиша, фарфор, ёғоч, пластик, холст ва керамик ўйинчоқлар устида ҳам ишлайман). Жуда қисқа вақтда 26 та каскани техникалар тасвири билан безатиш керак эди. Уларга “қўлда ишланган” формат жуда муҳим эди. 1000 дан ортиқ мижозларга хизмат кўрсатдим. Катта брендлар учун бу оз, лекин мен бундан фахрланаман. Мен чизган буюм ва расмлар нафақат Ўзбекистон бўйлаб, балки хорижга ҳам жўнатилган. |
Болага қараш, катта қизимга эътибор, иш ва машғулотларни уйғунлаштириш жуда қийин. Баъзан бари издан чиқади.
Қисман декретдаман. Декретдаги учинчи ойдан альпинизмга, иккинчи ойдан ижодга қайтдим. Турмуш ўртоғим кўп ёрдам беради – у ҳамма нарсани мен билан бирга бўлишади. Яқинлар ҳам ёрдам беришади. Усиз буларнинг бари амримаҳол бўларди.Доим тунда ишлашга тўғри келади, бу талабаликдан бери одат бўлган. Ҳозир эса – бола билан кундуз куни вақт қолмайди. Энг катта ёрдамчи – эрим. Унинг ота-онаси ва баъзан дугоналарим ҳам ёрдам беради. Эримнинг ўзи ҳам рассом – сўнгги икки йилда кўп буюртмаларни бирга амалга оширяпмиз.
“15 ёшимдан бери алпинистлик билан шуғулланаман”
Илк марта, 15 ёшимда тоғга чиққанимда мен ўша муҳитни севдим. Ҳафталик юришлар, тана ва руҳни синаш, табиатга яқинлашиш – ҳаётимнинг ажралмас қисмига айланди. Альпинизм мен учун ҳобби эмас – ҳаёт тарзи.
Ижод ва алпинизмни 3 нарса бирлаштиради: жараёндан баҳра олиш. Бу бўлмаса, иккаласи ҳам азобга айланади. Сабр ва меҳнат: ҳар қанча секин кетаётган бўлса ҳам – тўхтамаслик. Якундаги завқ: тоғ чўққисида турган пайтда ҳам, мукаммал якунланган ишни кўрганда ҳам илҳом оламан. Эверестни забт этишни орзу қиламан. У ерга чиқсам, бутун ҳаётимдаги энг катта орзуни амалга ошираман.
Ижод ва алпинизмни 3 нарса бирлаштиради: жараёндан баҳра олиш. Бу бўлмаса, иккаласи ҳам азобга айланади. Сабр ва меҳнат: ҳар қанча секин кетаётган бўлса ҳам – тўхтамаслик. Якундаги завқ: тоғ чўққисида турган пайтда ҳам, мукаммал якунланган ишни кўрганда ҳам илҳом оламан. Эверестни забт этишни орзу қиламан. У ерга чиқсам, бутун ҳаётимдаги энг катта орзуни амалга ошираман.
“Янги мақсадлар ва аёлларга маслаҳат”
Мен ўз қўлим билан безатилган ипак рўмол ва шарфлар, жинси курткалар ҳамда матодан тикилган спорт туфлилар (кедлар) коллекциясини яратишни жуда хоҳлайман.
Янги йил муносабати билан эса, ўзимнинг керамика арча безакларим тўпламини бўяшни режалаштиряпман. Яқинда матога ишлатиладиган, бахмал (замш) эффект берувчи махсус бўёқлар билан ишлашни бошладим. Бундай бўёқлар билан чизилган расмлар матода бахмал каштага ўхшаш кўриниш ҳосил қилади. Мен бу услубни “акрил кашта” деб атайман.
Айнан шу техникада — яъни акрил кашта услубида — минималист чизмалар туширилган классик футболкалар коллекциясини яратмоқчиман.
Янги йил муносабати билан эса, ўзимнинг керамика арча безакларим тўпламини бўяшни режалаштиряпман. Яқинда матога ишлатиладиган, бахмал (замш) эффект берувчи махсус бўёқлар билан ишлашни бошладим. Бундай бўёқлар билан чизилган расмлар матода бахмал каштага ўхшаш кўриниш ҳосил қилади. Мен бу услубни “акрил кашта” деб атайман.
Айнан шу техникада — яъни акрил кашта услубида — минималист чизмалар туширилган классик футболкалар коллекциясини яратмоқчиман.
Мен каби декретда ўтириб ўз ишини бошламоқчи бўлган аёлларга энг муҳими - ўзингизга ишонинг ва юракдан келган ички овозга қулоқ солинг деган бўлардим. Ҳар бир инсоннинг ўзига хос таланти бор. Муҳими — ўша иқтидорни очиш ва унга имкон бериш.
Болалар, айниқса илк ойларида, албатта, кўп кучни олади. Аммо улар бизга эртанги кунга ишонч, ўз устимизда ишлаш истаги ва янгиликлар сари ҳаракат қилиш учун илҳом беради. Бу жуда қадрли ҳолат. Декрет — бу секинлашиш, ўзингни эшитиш, кучли томонларингни англаб, ривожлантириш учун катта имконият ва энг ёқимлиси — ўзингга ўзинг раҳбар бўлиш. Бу осон эмас, албатта, лекин севимли иш инсонни доим илҳомлантиради.
Madina Ochilova