Ўзбекистон | 13:01 / 26.01.2019
15135
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда сувни ичимлик суви ва техник сувга ажратиш таклиф этилди

Фото: УНИАН

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида истеъмолчилар фойдаланаётган сувни ичимлик суви ва техник сувга ажратиш ҳақида петиция пайдо бўлди.

“Кундан кунга сув танқислиги туфайли кўплаб давлатлар азият чекмоқда. Мамлакатимизда ичимлик сувини тежаш мақсадида ундан техник сув сифатида фойдаланмаслик зарур. Масалан, баъзи завод ва фабрикалар, экинларни суғориш, автомобилларни ювиш учун тоза ичимлик суви шарт эмас”, - дейилади мурожаатда. 

Қайд этилишича, бундай соҳаларни ишлатилган ичимлик сувини қайта йўналтириш орқали сув билан таъминлаш зарур. Ҳозирги кунда ҳатто канализацияда ҳам тоза ичимлик сувидан фойдаланилади.

“Шу сабабдан, таклифим агар ичимлик сувидан иккинчи марта техник сув сифатида фойдаланилса, ичимлик сувини ва унга сарфланадиган харажатларни тежаган бўламиз. Бу масалада ҳал этилмаган муаммоларни кўриб чиқишимиз зарур”, - деб ёзади петиция муаллифи.

Мавзуга оид