Ўзбекистон | 11:58 / 08.09.2022
5124
2 дақиқада ўқилади

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Бугун, 8 сентябр куни Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви йиғилиши ўтказилмоқда.

Фото: Kun.uz

Йиғилишда асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

21 июль куни Марказий банк асосий ставкани 1 фоиз пунктга, йиллик 15 фоиз даражасига туширишга қарор қилганди.

2021 йилнинг январь, март, апрель, июнь, сентябр, октябр ва декабр ойларида Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз – йиллик 14 фоизда сақлаб қолган.

Жорий йил 20 январида Марказий банк ҳам асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. 17 март куни Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани 17 фоизга оширди. Бундан ташқари, 21 апрелда асосий ставкани йиллик 17 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилинди.

Бундан ташқари, жорий йил 9 июнида Марказий банк асосий ставкани 1 фоиз пунктга, йиллик 16 фоиз даражагача пасайтириш тўғрисида қарор қабул қилди.

2018 йил бошида асосий ставка 14 фоиз даражасида бўлган бўлса, 2019 йилда у 16 фоизгача кўтарилди. 2020 йил апрель ойида ставка 15 фоизга тушди. Пандемия ва оғир иқтисодий вазиятда ҳам курс ўзгармади. 2020 йил охирида ставка 14 фоизга туширилди.

Мавзуга оид