Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
Қирғизистоннинг оммабоп "Слово Кыргызстана" газетасида "Ўзбекистон – ТДТ: биргаликда ривожланиш учун янги импулслар" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар қиляпти "Дунё".
5-6 ноябр кунлари Бишкекда сўнгги йилларда туркий давлатларнинг жаҳон миқёсидаги мавқейини юксалтириш ва мустаҳкамлашнинг самарали платформасига айланган Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги тўққизинчи саммити бўлиб ўтди.
Нашрда таъкидланишича, бугунги кунда ташкилот доирасида иқтисодий интеграция, "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" каби янги транспорт йўлакларини ташкил этиш, бошқа ташаббуслар билан бир қаторда Digital TIR, e-İzin лойиҳаларини амалга ошириш ва e-CMR тизимини жорий қилиш орқали транспорт жараёнларини рақамлаштиришга қаратилган қўшма чоралар кўрилмоқда.
Шунингдек, кун тартибидан Туркий инвестиция жамғармаси фаолиятини жадаллаштириш, Хизматлар ва инвестициялар соҳасида эркин савдо битимини, Рақамли иқтисодиётда ҳамкорлик тўғрисидаги битимни илгари суриш ҳамда аъзо-мамлакатлар Марказий банклари кенгашини ташкил этиш масалалари ҳам ўрин олган.
Таъкидланишича, бугунги кунда Ўзбекистон ТДТга аъзо мамлакатлар билан ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда ва бу жараённинг динамикаси алоқаларни кенгайтириш учун кучли қўшимча туртки яратмоқда.
"Келинг, бир нечта рақамларни келтирайлик. Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлиги кўрсаткичларида сезиларли ўсиш кузатилмоқда. 2023 йилда товар айирбошлаш ҳажми 3,1 миллиард долларни, жорий йилнинг январ-август ойларида қарийб 2 миллиард долларни ташкил этди. Ўтган йили 1,2 миллиард долларлик турк инвестициялари ўзлаштирилди", – деб ёзади муаллиф.
Ўзбекистонда турк капитали иштирокида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, савдо, транспорт ва логистика, қурилиш, мебел саноати, хизмат кўрсатиш ва бошқа йўналишларга ихтисослашган 1854 та корхона фаолият юритмоқда. Иқтисодиётнинг устувор тармоқларида 50 та йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувлар ва "Йўл хариталари" имзоланди.
Мақолада, шунингдек, Ўзбекистонинг ТДТга аъзо бошқа мамлакатлар билан ҳам ҳамкорлигига оид маълумотлар келтирилган.
Мавзуга оид
19:21 / 16.06.2026
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилади
16:50 / 16.06.2026
“Асосий ставка таъсирчанлигини ошириш чораларини кўрамиз” – Ишметов
16:37 / 16.06.2026
Тимур Ишметов: 2027 йилда 5 фоизлик инфляция мақсадига эришиш йўлида жиддий хатарлар кўрмаяпмиз
11:05 / 16.06.2026