Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энг кўп қоида бузарликлар содир этиладиган 10 та автомобиль номи эълон қилинди
АҚШда автомобиль суғурта компанияларини танлаш имконини берувчи Insurify портали йўл ҳаракати қоидаларини энг кўп қўпол равишда бузадиган автомобиллар рейтингини тузиб чиқди.
Фото: iStock
Рейтингни тузишда йўл ҳаракати қоидаларини бузиш юзасидан суғурта компанияларига келган 2,5 миллион дона ариза маълумотларидан фойдаланилган. Ушбу маълумотлар АҚШда содир бўлган авариялар, қоида бузиш ҳолатлари ва жарима чекларини ўз ичига олади.
Сўнгги 10-ўринни Audi A4 автомобили эгаллаган: ушбу автомобиль ҳайдовчилари пиёдаларни 4 маротаба камроқ ўтказиб юборишган. 9-ўринда – бошқа автомобилларга йўл бермаслиги оқибатида кўп ЙТҲларга сабаб бўлган HondaElement жой олди. 8-ўринда – бошқа йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари устуворлигига эътибор қилмайдиган ва кўпинча тезликни оширадиган Hyundai Velostar жой олган.
7 ва 6 ўринлардан Acura’нинг ILX ва TLX моделлари жой олган. Улар 81 фоиз ҳолатда бошқаларга йўл бермаган, 72 фоиз ҳолатда эса тўхташ белгисига амал қилмаган.
Кучли бешталикни ўртача ҳолатлардан икки баробар кўп хавфсизлик камари тақилмайдиган Toyota Celica автомобили очиб бермоқда. 4-ўринда- одатдагидан кўра икки баробар кўпроқ қувиб ўтиш қоидаси бузилган Subaru WRX автомобили жой олди.
3-ўринни эса бошқалардан кўра 1,5 маротаба кўпроқ қизил чироқда ўтиб кетган Audi А5 эгаллаган. Иккинчи ўринда барча қоидабузарликларни икки баробар кўпроқ қайд этган BMW 7-Series жой олган бўлса, пиёдаларга йўл беришни хушламайдиган ва светофорнинг қизил чироғини «менсимайдиган» BMW 4-Series ҳайдовчилари жой олган.
Мавзуга оид
07:24 / 27.12.2025
Рейтинг: дунёда сўзлашувчилар умумий сони бўйича энг кенг тарқалган тиллар
21:28 / 03.11.2025
Тошкентда Gentra ҳайдовчиси ЙПХ ходимини капотида судраб кетди. Унинг ҳисобида 144 та қоидабузарлик борлиги аниқланган
08:00 / 18.10.2025
Рейтинг: экспорт ҳажми бўйича 30 та энг йирик давлат
14:55 / 20.06.2025