Жамият | 10:20 / 30.12.2025
1277
1 дақиқада ўқилади

31 декабрдан 4 январгача Poytaxt Parking тўхташ жойлари бепул бўлади

Янги йил муносабати билан Poytaxt Parking тармоғига қарашли автотураргоҳлар 31 декабрдан 4 январгача бепул хизмат кўрсатади. Ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиш ва хавфсизлик чораларини унутмаслик сўралди.

Фото: Kun.uz

Байрам кунлари муносабати билан Poytaxt Parking автотураргоҳларидан фойдаланиш тартибига вақтинчалик енгиллик киритилди. Маълум қилинишича, 31 декабр санасидан 4 январгача Poytaxt Parking’нинг барча белгиланган тўхташ жойлари бепул бўлади.

Қайд этилишича, мазкур қарор янги йил кунлари пойтахтда ҳаракатланишда ҳайдовчиларга қўшимча қулайлик яратиш, транспорт оқимини тартибга солиш ва аҳоли ҳамда меҳмонларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида қабул қилинган.

Шу билан бирга, ҳайдовчилардан белгиланган тўхташ қоидаларига амал қилиш, йўл белгиларини инобатга олиш, пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш ва тартиб-қоидаларга риоя этган ҳолда парковка хизматларидан фойдаланиш сўралмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид