Ўзбекистон | 11:12 / 23.05.2019
49821
2 дақиқада ўқилади

Янги ўзгариш: Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ЭКИҲ 10 баробаридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Ҳужжат “Халқ сўзи” томонидан эълон қилинди.

Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 26 апрелда қабул қилинган, Сенат томонидан 2019 йил 3 майда маъқулланган.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938–XII-сонли Қонунига қуйидаги ўзгартишлар киритилди:

27-модданинг (Иш стажи учун пенсияларнинг оширилиши) иккинчи қисмидаги (Отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларга тайинланадиган боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробари миқдори доирасида амалга оширилади) «саккиз баробари» деган сўзлар «ўн баробари » деган сўзлар билан алмаштирилди;

31-модданинг (Ўртача ойлик иш ҳақини аниқлашнинг умумий тартиби) олтинчи қисмидаги (Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади) «саккиз баробаридан» деган сўзлар «ўн баробаридан» деган сўзлар билан алмаштирилди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид