Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда мажоритар акциядор ва фидуциар мажбуриятлар қонуний тарзда белгилаб қўйилди
Янги қонун билан “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга мажоритар акциядор тушунчасини аниқ белгилаш ҳамда кузатув кенгаши аъзолари, жамият директори ва бошқарув аъзоларининг фидуциар мажбуриятларини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамловчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Қонун (ЎРҚ–1097-сон, 2025 йил 27 ноябр) билан айрим қонун ҳужжатларига, жумладан “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, акциядорлик жамиятида мажоритар акциядор тушунчаси қуйидагича қонуний тарзда белгиланди: жамият овоз берувчи акцияларининг 50 фоизидан ортиғига эгалик қилувчи ёхуд овоз берувчи акциялари миқдори жамиятнинг бошқа ҳар бир акциядори улушига нисбатан кўп бўлиб, овози қарор натижасига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиши мумкин бўлган акциядор мажоритар акциядор деб эътироф этилади.
Шунингдек, қонун билан жамият кузатув кенгаши аъзолари, жамият директори, бошқарув аъзолари ҳамда ишончли бошқарувчининг фидуциар мажбуриятлари аниқ тарзда баён этилди. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади, жумладан:
- ўз вазифа ва мажбуриятларини амалга оширишда виждонан ҳаракат қилиб, жамият ва акциядорлар манфаатларини энг кўп акс эттирувчи усуллардан фойдаланиш;
- жамият мол-мулкидан жамият уставига ва ички ҳужжатларига зид равишда ёки акциядорлар умумий йиғилиши ва (ёки) кузатув кенгаши қарорисиз, шахсий манфаатларини кўзлаб фойдаланмаслик;
- жамиятнинг асосий фаолият йўналишларига хос бўлган соҳада тадбиркорлик фаолиятини жамиятнинг тегишли бошқарув органлари розилигисиз амалга оширмаслик;
- қонунчиликка, жамиятнинг ички ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ жамият фаолияти тўғрисидаги махфий ахборотни ошкор қилмаслик;
- ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ қарорлар қабул қилиш эвазига моддий қимматликлар олмаслик.
Киритилган ўзгартишлар акциядорлар ҳуқуқларини кучайтириш, акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг шаффофлиги ва масъулиятини оширишга қаратилгани таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
19:05 / 26.04.2026
Солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди
08:53 / 22.04.2026
МЧЖ фаолиятига оид янги таҳрирдаги қонун кучга киради
09:19 / 08.04.2026
Қўриқлаш департаменти ваколатлари кенгаймоқда
19:12 / 05.04.2026