Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳокимият ерини ўзиники деб сотган фирибгарга суд тегишли жазо тайинлади
Олим Рўзиев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) билан Шокир Ҳасанов иш юзасидан танишиб, яқин бўлиб қолишади. Ўзаро суҳбатларнинг бирида Ш.Ҳасанов танишига уй қуриш учун ер кераклигини айтади. Бу вазиятдан О.Рўзиев ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб қолишни мақсад қилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Орадан бир неча кун ўтгач, Олим танишига қўнғироқ қилиб Тошкент шаҳридаги “Ипакчилик” маҳалласида ери борлигини, агар келишишса, сотиб юборишини айтади. Аслида бу ер унга эмас, балки туман ҳокимлигига тегишли бўлиб, захирада турган жой эди.
Икковлон ерни бориб кўргач, ўзаро савдолашишади ва 8 сотих ер 45 минг АҚШ долларига баҳоланади. О.Рўзиев танишининг ишончига кириш учун ернинг ҳужжатлари деб, Ш.Ҳасановга умуман бошқа жойнинг ҳужжатларини кўрсатади. О.Рўзиев келишилган пулнинг 20 минг АҚШ долларини шу ернинг ўзида олади. Орадан маълум бир вақт ўтгач эса, яна 25 минг АҚШ доллар пулни фирибгарлик йўли билан қўлга киритади.
Тергов-суриштирув жараёнида О.Рўзиевнинг кирдикорлари ошкор бўлди. Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан фирибгарнинг қилмишига яраша жазо тайинланди.
Мавзуга оид
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
15:21 / 14.02.2026
“Пенсиянгиз кейинги ойдан оширилади” – бу ёлғон!
23:14 / 13.02.2026