Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ раҳбариятига ҳукм эълон қилинди
2019 йил 19 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида судланувчилар - Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг собиқ раҳбари Равшан Ибрагимов ва агентликнинг собиқ раҳбари ва собиқ раҳбарнинг собиқ ўринбосари Улуғбек Назаров, шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Фуқароларни чет элда ишга жойлаштириш масалалари департаменти Чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлганларни топиш ва рўйхатга олиш бўлимининг собиқ бошлиғи Алижон Абдуллаев ва Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Жўнаб кетишдан олдинги мослаштириш ва ўқитиш марказининг собиқ директори Озод Махсудовга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Азиз Обидовнинг Kun.uz’га хабар беришича, мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Ориф Қиличев раислигида ҳамда халқ маслаҳатчилари Х. Рихсиева ва Г. Қосимовадан иборат суд таркибида кўриб чиқилди.
Суд ҳукмига кўра, Равшан Ибрагимов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди, 28,211-моддаси 3-қисми «а», «б» бандлари ва 278-2-моддаси 2-қисми «в», «г» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Улуғбек Назаров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми «а», «б» бандлари, 278-2-моддаси 2-қисми «в», «г» бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Алижон Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди, 28,211-моддаси 3-қисми «а», «б» бандлари, 278-2-моддаси 2-қисми «в», «г» бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбли деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Озод Махсудов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди, 28,211-моддаси 3-қисми «а», «б» бандлари ва 278-2-моддаси 2-қисми «в», «г» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан узил-кесил ўташ учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг мансабдор шахслари 2018 йилнинг октябрида коррупцияда айбланиб оммавий равишда қамоққа олинганди.
Равшан Рафаэлович Ибрагимов 2018 йилнинг баҳорида Ҳожибахлил Фазлитдинович Асамов ўрнида агентлик директори сифатида иш бошлаганди (Асамов 2017 йил апрелидан буён ўша вақтда Жанубий Кореяга ишга жўнатишдаги можаро ортидан ишдан олинган Улуғбек Назаров ўрнига агентликка вақтинчалик раҳбар сифатида ишлаб келаётганди).
Улуғбек Баҳодирович Назаров эса шов-шувли равишда ишдан олинишидан кўп вақт ўтмасдан, 2018 йилнинг январида агентлик раҳбарига ўринбосар сифатида қайтганди.
Мавзуга оид
22:20 / 28.11.2018
Ташқи Меҳнат миграцияси агентлиги раҳбарияти қамоққа олинди. Улар йирик коррупция ишида гумонланмоқда
15:53 / 28.07.2018
Равшан Ибрагимов: “Фуқароларни чет элга жўнатадиган хусусий агентликлар очилади”
11:34 / 23.07.2018
Кореяда ишламоқчи бўлган фуқароларнинг 2 мингдан ортиғига нега рухсатнома чиқмади?
00:59 / 23.07.2018