Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Равшан Ибрагимов: “Фуқароларни чет элга жўнатадиган хусусий агентликлар очилади”
Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида Меҳнат вазирлиги қошидаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги директори Равшан Ибрагимов бу ҳақида маълумот берди:
“Ташқи меҳнат миграцияси соҳасида рақобатбардошликни ошириш мақсадида хусусий секторга кенг йўл очиб берилди. Шу пайтгача фақат Меҳнат вазирлиги қошидаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги монопол фаолият олиб борарди. Эндиликда фуқароларимизни чет элга ишга жўнатадиган хусусий агентликлар ташкил қилишга рухсат берилади. Бунда жисмоний ва юридик шахслар лицензия асосида қонуний фаолият олиб боришлари мумкин. Ушбу янгиликнинг жорий этилиши фуқароларимизни фирибгарлар тузоғига тушиб алданиб қолишларидан сақлайди, уларга қонуний меҳнат қилиш ҳуқуқини тақдим этишга хизмат қилади. Одам савдоси домига тушиб қолганларни муҳофазалаш борасида яна бир қатор ишларни амалга оширяпмиз. Булардан бири агентлигимиз қошида жамғарма ташкил қилиниб, давлат бюджетидан 200 млрд. сўм ажратилди. Ушбу маблағ ишчилар малакасини оширишга, суғурта, соғлиқни сақлаш, авиабилет харажатларига сарфланади”.
Мавзуга оид
18:39 / 13.09.2023
Сўнгги 8 ойда чет элда оғир вазиятга тушган 380 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
18:12 / 27.06.2021
Коронаможаро: 68 фуқаро Жанубий Кореяга ишлагани кетолмаяпти. Олдинроқ борганларда коронавирус аниқланган
18:00 / 21.05.2021
Россияда ишлаш истагида бўлганлар учун янгилик эълон қилинди
00:40 / 28.04.2020