Беҳзод Мусаев соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланади
Абдуҳаким Ҳожибоев соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан бўшатилган. Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев унинг ўрнига вазирликнинг янги раҳбари бўлади.
Kun.uz манбаси хабар беришича, Қонунчилик палатасида депутатлар Беҳзод Мусаевни соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқлаш ҳақидаги масалани кўриб чиқиб, маъқуллаш бўйича қарор қабул қилди.
Беҳзод Мусаев 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.
У 2010-2011 йилларда Солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган, унинг 2011 йилдан 2016 йилгача бўлган фаолияти ҳақида маълумот йўқ. У 2018 йилнинг март ойида Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасига, ўша йили декабр ойида эса Давлат солиқ қўмитаси раиси этиб тайинланганди.
Беҳзод Мусаев 2020 йилнинг май ойида бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаган.
Маълумот учун, 2020 йилнинг ноябр ойида соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Абдуҳаким Ҳожибоев Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан ССВ раҳбари лавозими учун тасдиқланганди.
Мавзуга оид
16:28 / 23.09.2024
Беҳзод Мусаев янги лавозимга ўтказилди
16:19 / 23.09.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўзгарди
15:10 / 17.09.2024
“Ўзбек ҳамширалари Германияга 2200 евро топгани жўнатилмоқда” – Беҳзод Мусаев
18:44 / 08.08.2024