Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Британия меҳнат миграциясида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев Лондонга ташрифи давомида Буюк Британиянинг Эксплуатация ва меҳнат қонунчилиги бузилишига қарши кураш ташкилоти (Gangmasters and Labour Abuse Authority – GLAA) директори Элиза Маккаффри билан музокара ўтказди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги меҳнат миграцияси соҳасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш истиқболлари бўйича фикр алмашилди.
Миграция агентлиги ва GLAA ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Ҳужжат Буюк Британияга ишчи кучи етказиб бериш жараёнини тартибга солиш, жалб этиладиган меҳнат мигрантларининг сонини кўпайтириш ҳамда ушбу мамлакат ҳудудида ишлаётган фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини янада самарали ҳимоя қилиш имконини яратади.
GLAA – Буюк Британиянинг давлат назорат органи ҳисобланади. Ташкилот қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда фаолият юритувчи хусусий бандлик ва рекрутинг агентликларига лицензия бериш, уларнинг фаолиятини назорат қилиш, меҳнат ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш ва меҳнат муҳитини яхшилаш билан шуғулланади.
Мавзуга оид
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
11:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
12:17 / 30.06.2026